«ВКонтакте» Apple’га қарши Москва арбитраж судига даъво киритди

«ВКонтакте» Apple’га қарши Москва арбитраж судига даъво киритди

 

Даъвода келтирилишича, компания иловаларини App Store’га қайтаришни талаб қилмоқда. Агар Apple суд қарорини бажармаса, VK ҳар бир кечиктирилган кун учун 58 млн рубль ундиришни сўрамоқда.

 

Маълумот учун, АҚШ компанияси дастлаб Россия банкларининг иловаларини App Store’дан олиб ташлаган эди, сўнг қатор ижтимоий тармоқлар, мессенжерлар ва видео платформаларни ҳам ўчирди.

 

РФ Рақамли ривожланиш вазирлигига кўра, бу ҳаракатлар Россия фуқаролари учун кундалик ҳаётда қийинчиликлар яратиш мақсадида амалга оширилган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: