АҚШ суди Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли виза чекловини бекор қилди

АҚШ суди Ўзбекистон фуқароларига ҳам тааллуқли виза чекловини бекор қилди

АҚШ федерал суди Трамп маъмуриятининг 75 та давлат фуқароларига иммиграцион визалар беришни тўхтатиш ҳақидаги қарорини ноқонуний деб топди.

Манҳеттендаги федерал судья Жаннет Варгас Давлат департаментининг ушбу сиёсати қонунга зид эканини таъкидлади. Чеклов Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Эрон, Покистон, Бразилия ва бошқа давлатлар фуқароларига ҳам тааллуқли эди.

Суд қарорига кўра, иммиграцион виза олувчиларнинг ҳар бири алоҳида баҳоланиши керак. Фақат мамлакат фуқаролигига қараб оммавий чеклов жорий этиш қонуний эмас.

Қарор натижасида мазкур чеклов асосида рад этилган минглаб виза аризалари қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Бироқ бу барча визалар автоматик равишда берилади дегани эмас. Виза олиш жараёнида бошқа талаблар ва текширувлар сақланиб қолади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: