Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Қозоғистонда мамлакат тарихидаги илк Қурултой учун сайлов бошланди

Бу ҳақда Қозоғистон Марказий сайлов комиссияси хабар берди.

Маҳаллий вақт билан соат 7:00 ҳолатига кўра, республиканинг 20 та ҳудудидаги 10 363 та сайлов участкасида овоз бериш жараёнларига старт берилди. Яна 107 та участка ҳудудий комиссиялар қарори билан эрталаб соат 6:00 дан ўз ишини бошлаган. Шунингдек, 16 та хорижий давлатда ташкил этилган 19 та сайлов участкаси ҳам фуқароларни қабул қилмоқда. Овоз бериш жараёнида 12 605 788 нафар фуқаро иштирок этиши кутилмоқда.

Мамлакатда 1 июлдан бошлаб янги Конституция кучга кирди. Март ойида қарийб 90 фоиз овоз билан унинг лойиҳаси маъқулланган эди. Янги Конституция амалдаги президент Қосим-Жўмарт Тўқаевга яна давлат раҳбари сайловида иштирок этиш имконини беради.

Қозоғистоннинг икки палатали парламенти 30 июн куни ўз ишини расман якунлади. Ислоҳот республиканинг сиёсий тизимини тубдан ўзгартиради: икки палатали парламент — Сенат ва Мажлис ўрнига бир палатали Қурултой ташкил этилади, вице-президент лавозими қайтарилади, шунингдек, янги маслаҳат органи — Халқ кенгаши пайдо бўлади, унинг аъзолари президент томонидан тайинланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: