Эркакларнинг бир-бирини қучоқлаб, ўпиши тўғри иш эмас – Қозоғистон президенти анъаналарга риоя этиш кераклигини таъкидлади
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат аҳолисини “азалий анъаналар”ни ёдга олишга чақирди ҳамда эркаклар ва аёллар омма олдида қучоқлашиб, ўпишмаслиги кераклигини таъкидлади. «Эркаклар бир-бирига қўл бериши, уни иссиқ котлет ёки шохча каби узатмасдан, маҳкам қисиб кўришиши ва жилмайиб саломлашиши керак, ундан ортиқ эмас», — деди у.
