Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Тошкентда «Озарбайжон» боғи қурилишига старт беришди
4 гектарлик боғ майдонида Озарбайжоннинг бой маданияти, кўп асрлик тарихи ва миллий анъаналарини акс эттирувчи замонавий жамоат макони барпо этилади.
Шунингдек, давлат раҳбарлари Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университетининг янги кампусини тантанали равишда очдилар.
Янги Тошкентда жойлашган 40 гектарлик кампусда замонавий ўқув бинолари, лабораториялар ва Низомий Ганжавий меросига бағишланган музей ҳам мавжуд.
