Венгрияда Gripen қирувчи самолёти ҳалокатга учради
Бугун, 24 август куни Венгриянинг Сольнок шаҳри яқинида Gripen қирувчи самолёти ҳалокатга учради.
Ҳодиса оқибатида учувчи катапульта қилиб, омон қолган. Тан жароҳати олганлар ёки фуқароларга етказилган зарар ҳақида маълумот берилмаган. Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
