Гвинеяда чиқиндилар оқими турар жойларни босиб қолди — 30 киши ҳалок бўлди

Гвинеяда чиқиндилар оқими турар жойларни босиб қолди — 30 киши ҳалок бўлди

Le Monde хабар беришича, Конакри шаҳри атрофида узоқ давом этган кучли ёмғирлар сабаб улкан чиқиндихона қимирлаб кетган. Чиқиндилар оқими турар жойлар устига қулаб, ўнлаб одамларни босиб қолган. Яна 22 киши жароҳатланган.

Қайд этилишича, ҳокимият аввалроқ аҳолини эвакуация қилиш ва ушбу ҳудудда кўчки хавфи мавжудлигидан огоҳлантирган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: