Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Қозоғистондаги йирик нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин чиқди

Қозоғистоннинг энг йирик нефтни қайта ишлаш корхоналаридан бири — Атирау нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди. Корхонанинг йиллик қайта ишлаш қуввати 5,5 миллион тоннани ташкил этади.

Завод матбуот хизмати маълумотига кўра, ёпиқ турдаги механик тозалаш иншоотининг тиндиргичида нефт шлами ёниб кетган. Ҳодиса вақтида ушбу ҳудудда ҳеч қандай иш олиб борилмаган.

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Корхона ўз фаолиятини одатдаги тартибда давом эттирмоқда.

Кейинроқ Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин тўлиқ бартараф этилганини маълум қилди. Уни ўчириш ишларига 65 нафар ходим ва 19 та махсус техника жалб қилинган.

Атирау нефтни қайта ишлаш заводи Россиянинг Астрахан вилояти билан чегарадош Атирау вилоятида жойлашган.

Ҳодиса Қозоғистон Россия нефтини қайта ишлаб, ундан олинган бензин ва дизель ёқилғисининг 70 фоизини Россияга қайта етказиб беришга рози бўлгани ҳақидаги хабарлар фонида содир бўлди.

Қозоғистон энергетика вазири Ерлан Аккенженов мазкур келишувни амалга оширишда йилига 850 минг тонна қувватга эга «Конденсат» заводидан фойдаланиш режалаштирилаётганини маълум қилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: