Россиянинг Краснодар ўлкасидаги нефтни қайта ишлаш заводига дрон ҳужуми уюштирилди
Россиянинг Краснодар ўлкасидаги Афипский нефтни қайта ишлаш заводида дрон ҳужумидан сўнг ёнғин чиқди. Ҳудуд губернатори Вениамин Кондратьевнинг сўзларига кўра, дрон қолдиқларининг қулаши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлган ва яна икки киши жароҳатланган.
Al Jazeera хабар қилишича, Украина Бош штаби ўз кучлари Афипскийдаги объектларга зарба берганини тасдиқлаган. Шунингдек, Россиянинг Астрахан вилоятидаги газни қайта ишлаш заводига ҳам ҳужум қилингани айтилмоқда.
