Вашингтон Эронга янги зарбалар бериш режасидан воз кечди – Axios 

Вашингтон Эронга янги зарбалар бериш режасидан воз кечди – Axios 

 

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио бир нечта хорижий ҳамкасбларига Қўшма Штатлар «ҳозирда» Эронга янги зарбалар бериш режаси йўқлигини айтди. Бунинг ўрнига, Трамп маъмурияти бошқа босим шаклларига, жумладан, денгиз блокадаси ва яқинда эълон қилинган санкциялар кампаниясига эътибор қаратмоқда.

 

Рубио Вашингтон кенг кўламли ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашга тайёргарлик кўрмаётганини, аммо агар Эрон биринчи бўлиб ҳужум қилса, Эронга қарши зарбалар ҳали ҳам амалга оширилиши мумкинлигини айтди. Бу сиёсат ҳеч бўлмаганда АҚШ оралиқ сайловларига қадар сақланиб қолиши кутилмоқда, шундан сўнг янги ҳарбий кампания имконияти қайта кўриб чиқилиши мумкин.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: