100 килолик снаряд сабаб Берлинда минглаб аҳоли уйини тарк этди
Берлинда Иккинчи жаҳон уруши даврига оид бомба топилгани сабаб тахминан 5,6 мингта уй аҳолиси эвакуация қилинди. Бу ҳақда Tagesschau маҳаллий полиция маълумотларига таяниб хабар берди.
Тахминан 100 килограмм оғирликдаги снаряд Нойкёльн туманида, кема қатнови амалга ошириладиган канал тубидан топилган.
«5,6 мингта уйни эвакуация қилиш зарур. Полиция вакилининг айтишича, одамлар кечга қадар ўз хонадонларини тарк этиши керак. Полиция 500 метрлик хавфсизлик ҳудудини белгилади», — дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, бомба 26 август, чоршанба куни зарарсизлантирилиши керак.
Эвакуация қилинган аҳоли учун вақтинчалик жойлаштириш маркази ҳам ташкил этилган.
