АҚШнинг Европадаги Patriot ракеталари захираси камайиб кетди

АҚШнинг Европадаги Patriot ракеталари захираси камайиб кетди

AP хабарига кўра, Эрон билан уруш сабаб АҚШ Patriot ракеталарининг катта қисмини сарфлаган, бу эса НАТОнинг Россия билан эҳтимолий тўқнашувда ҳаво мудофааси имкониятларини заифлаштириши мумкин. Таҳлилчиларга кўра, АҚШ мавжуд 2 330 та Patriot ракетасининг 1 500 тасини — қарийб 65 фоизини сарфлаган. Европадаги айрим давлатларда эса ҳаво мудофааси тизимлари бўлса-да, улар учун етарли ракеталар йўқ. Шунигдек, АҚШ ҳарбийларида ATACMS баллистик ракеталари ҳам танқислиги қайд этилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: