Жанжал – 16 миллион сўмлик зарарга тушди

Жанжал – 16 миллион сўмлик зарарга тушди

Бир зумлик жанжал нафақат жиноий жавобгарликка, балки катта миқдордаги моддий зарарга ҳам сабаб бўлди.

Ўзаро жанжаллашиш оқибатида содир этилган жиноят натижасида фуқарога 15 миллион сўм миқдорида моддий зарар етказилган.

Хусусан, жиноят ишлари бўйича Пахтаобод туман судининг 17.04.2026 йилдаги ижро варақасига асосан маҳкум Й.Адан жабрланувчи Қ.Қ. фойдасига 16 млн. сўм моддий зарар ундириш белгиланган.

МИБ Пахтаобод туман бўлими давлат ижрочиси томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздордан 16 миллион сўм моддий зарар жабрланувчи фойдасига тўлиқ ундириб берилиши таъминланди.

Шу тариқа, суд ҳукмида белгиланган талаб тўлиқ бажарилиб, жабрланувчининг бузилган мулкий ҳуқуқи тикланди.

Бир зумлик ҳиссиёт — узоқ йиллик оқибатларга сабаб бўлиши мумкин.

Дўстларингизга ҳам юборинг: