Украина дронларининг Оzon логистика омборларига зарбалари ортидан маркетплейс буюртмаларни тарқатиш пунктларида маҳсулотларни сақлаш мумкинлигини эълон қилди
Маркетплейс матбуот хизматининг тушунтиришича, Россия бўйлаб 80 мингдан ортиқ тарқатиш пунктлари “кичик логистика марказлари” каби ишлаши мумкин. Тарқатиш пунктларида сотувчиларнинг маҳсулотлари хавфсиз сақланади ва мижозлар уларни тўғридан-тўғри ўша ердан буюртма қила олади.
«Лойиҳа икки босқичда ишга туширилади. 10 сентябрдан бошлаб харидорлар икки ҳафта давомида олиб кетмаган ёки бекор қилган буюртмаларнинг маҳсулотлари тарқатиш пунктларининг ўзидан сотила бошлайди. Октябр ойидан бошлаб эса сотувчилар тарқатиш пунктларида қолдирмоқчи бўлган маҳсулотларини тўғридан-тўғри тарқатиш нуқталарига ўзлари олиб келишлари мумкин бўлади», дейилади компания баёнотида.
