Японияда тўрт ўқувчини оқим очиқ денгизга олиб кетди
Япониянинг Кагосима префектурасидаги Итикикусикино шаҳри соҳили яқинида тўрт нафар ўқувчини кучли оқим очиқ денгиз томон олиб кетди.
Бу ҳақда Япония ОАВ хабар берди.
«Бир нафар юқори синф ўқувчиси ва уч нафар ўрта мактаб ўқувчиси денгизга оқиб кетди. Ўрта мактаб ўқувчиларидан бири қутқарилди, қолган уч нафари эса бедарак йўқолган. Соҳил қўриқлаш хизмати ва бошқа идоралар қидирув ишларини олиб бормоқда», — дея маълум қилди соҳил қўриқлаш хизмати.
Қидирув-қутқарув ишларига патруль катери жалб қилинган.
