Бинямин Нетаняҳунинг ўғли АҚШдан шошилинч эвакуация илинди
Бинямин Нетаняҳунинг ўғли ҳаётига хавф туғилгани сабабли АҚШдан шошилинч эвакуация қилинди — The Jerusalem Post.
Нашрнинг хабар беришича, Яир Нетаняҳу қўриқчилар ҳамроҳлигида, ўз нарсаларини ҳам олмасдан Флоридани тарк этган.
Исроил хавфсизлик хизмати унинг хавфсизлигига нисбатан “жиддий хавф” бўлганини, шу сабабли уни зудлик билан Исроилга қайтариш тўғрисида қарор қабул қилинганини маълум қилди.
Аввалроқ Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Эрон унинг ўғилларидан бирини ўлдиришга уринганини маълум қилган, аммо бунинг тафсилотларини очиқламаганди.
