Фон дер Ляйеннинг жамғармалар ҳақидаги таклифи Францияда танқидга учради

Фон дер Ляйеннинг жамғармалар ҳақидаги таклифи Францияда танқидга учради

Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен Европа Иттифоқи иқтисодиётини ривожлантириш учун аҳоли жамғармаларидан фаолроқ фойдаланиш зарурлигини билдирди.

У бу ҳақда 27 август куни Парижда ўтказилган La REF йиллик бизнес-конференциясида сўзлаган нутқида айтди.

«Ҳозирда уй хўжаликларининг 10 триллион евро миқдоридаги жамғармалари банк депозитларида сақланмоқда. Шу билан бирга, европаликлар жамғармаларининг катта қисми қитъамиз ташқарисига инвестиция қилинмоқда», — деди фон дер Ляйен.

Европа комиссияси раҳбарининг бу ташаббуси Франциянинг ўнг қанотдаги «Патриотлар» партияси етакчиси Флориан Филиппо томонидан танқид қилинди.

У X ижтимоий тармоғида жамғармалар «Европа»га эмас, балки фуқароларнинг ўзига тегишли эканини таъкидлади.

«Йўқ, Урсула фон дер Ляйен, жамғармалар «Европа»да эмас, одамларда бор! Бу маблағлар одамларга тегишли», — деб ёзди Филиппо.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: