Непалда сел тошқини қурбонлари сони 974 кишига етди
Хитой Марказий телевидениеси (CCTV) бу ҳақда Непал полициясининг сўнгги маълумотларига таянган ҳолда хабар берди.
31 август куни соат 20:00 ҳолатига кўра, табиий офат қурбонлари сони 974 кишига етди.
Табиий офат Непалнинг шимолий қисмида 26 август куни эрталаб содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, тошқин Хитой билан чегарада, Расувагади чегара пунктидан тахминан 20 км шимоли-шарқда содир бўлган қор кўчкиси туфайли юзага келган. Сув, лой ва тошларнинг кучли оқими дарё ўзани бўйлаб юқори тезликда 70 км дан ортиқ масофани босиб ўтиб, яқин атрофдаги аҳоли пунктларини вайрон қилди ва катта майдонни сув босди.
