ШҲТ етакчилари Бишкекда 28 та муҳим ҳужжат қабул қилди
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Бишкекда бўлиб ўтган саммит якунлари бўйича 28 та ҳужжатни имзолади.
Бу ҳақда РИА Новости мухбири хабар берди.
Қабул қилинган ҳужжатлар орасида ШҲТ ташкил этилганининг 25 йиллигига бағишланган Бишкек декларацияси ҳам бор.
Шунингдек, ташкилотнинг Наркотикларга қарши кураш маркази Ижроия қўмитаси тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.
Саммит доирасида давлат раҳбарлари Покистоннинг Лаҳор шаҳрини 2026–2027 йиллар учун ШҲТнинг туристик ва маданий пойтахти деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Бундан ташқари, ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг ядровий ва жисмоний ядровий хавфсизликни таъминлаш йўлида кўп томонлама шерикликни мустаҳкамлаш тўғрисидаги декларацияси ҳам қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатлар ташкилот доирасида хавфсизлик, маданий-гуманитар ҳамкорлик ва бошқа устувор йўналишларда ўзаро алоқаларни янада ривожлантиришга қаратилган.
