АҚШ юк ташиш бизнеслари ва юк машинаси ҳайдовчиларига қарши уруш эълон қилди

АҚШ юк ташиш бизнеслари ва юк машинаси ҳайдовчиларига қарши уруш эълон қилди

 

 

Кеча тарқатилган хабарга кўра, Иммиграция хизмати, Адлия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда Транспорт вазирлиги биргаликда ҳайдовчилар, ҳайдовчиларни тайёрловчи мактаблар, тест марказлари, юк ташувчи truck компаниялари ва уларга лицензия берувчи штат органлари устиган федерал даражада кенг кўламли текширувлар бошлаган.

 

Аллақачон 28 минг ҳайдовчи инглиз тилини етарли даражада билмагани учун юк машинасини ҳайдаш лицензиясидан маҳрум қилинган. 300 га яқин ҳайдовчиликка тайёрлаш мактаблари ёпилган.

 

Федерал агентлар юзлаб труcк бизнеслари устидан текширув бошлаган. Улар CDL гувоҳномаларини ноқонуний қўлга киритиш, ишлаш ҳуқуқига ва тегишли иммиграцион мақомга эга бўлмаган хорижликларни ишга ёллаш каби қонунбузарликларда айбланмоқда.

 

Йўлларда юк машиналарни тўхтатиш ва ҳайдовчиларни текшириш ҳолатлари сони кескин ошган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: