Истанбулда йўқолган 13 ёшли ўзбекистонлик қиз оиласига топширилди
Маълумотга кўра, 30 август куни Бейоғлу туманидаги масжидлардан бирининг имоми Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонасига 13 ёшли С.Ж. ҳақида хабар берган.
Консулхона ходимлари зудлик билан воқеа жойига бориб, қизалоқни консулхонага олиб келишган ва унинг яқинлари билан боғланишган.
1 сентябрь куни эса қизалоқ соғ-саломат ҳолда оиласига топширилган.
