ШҲТ фақат гап билан чекланса, БМТ тақдирини такрорлаши мумкин — Лукашенко
«Одамлар биздан гап эмас, иш кутяпти. Вақт ўтяпти. Агар уни бой берсак, ҳозирги кўринишдаги БМТга айланиб қолишимиз мумкин», деди Беларус президенти ШҲТ саммитида.
Шу билан бирга, Лукашенко ШҲТ БМТ фаолиятини яхшилаб, унга глобал муаммоларни ҳал қилишда ҳақиқий майдон мақомини қайтариши мумкинлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, бугун БМТ суверен давлатларга босим ўтказиш ва мажбурлаш учун тобора кўпроқ Ғарб қўлидаги воситага айланмоқда.
