Истанбул муниципалитети бўйича тергов доирасида яна 13 киши ушланади

Истанбул муниципалитети бўйича тергов доирасида яна 13 киши ушланади

Истанбул муниципалитетига нисбатан олиб борилаётган тергов доирасида яна 13 нафар гумонланувчини қўлга олиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Haber Global хабарига кўра, улардан 12 нафари аллақачон ушланган. Хорижда бўлиб турган яна бир гумонланувчини жавобгарликка тортиш учун тегишли чоралар кўрилмоқда.

Қўлга олинган шахслар тендер жараёнларига аралашиш ва давлатга зарар етказишда гумон қилинмоқда.

Аввалроқ ҳам Истанбул муниципалитети бўйича тергов доирасида бир қатор операциялар ўтказилган эди. Истанбул мэри Экрем Имамоғлу ҳибсга олинганидан кейин муниципалитетнинг бир қатор мансабдор шахслари қўлга олинди.

Шунингдек, коррупцион фаолиятда гумон қилинаётган 10 дан ортиқ компаниянинг ҳисоб рақамларига ҳам тақиқ қўйилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: