Хоразмда 12 минг ишсиз ва 10 минг даромади паст аҳоли борлиги аниқланди
Шавкат Мирзиёевга кўра, 2 ҳафта давомида 19 минг камбағал оиланинг ҳолати ўрганилган.
“Айни пайтда вилоят тадбиркорлари қурилиш соҳасига 4 минг, хизматлар соҳасига 3 минг ва саноатга 2,5 минг ишчи изламоқда.
Бўш иш ўринлари ва касбга ўқитиш имкониятларидан фойдаланиб, камбағал оилалардаги 10–15 минг нафар аҳолининг даромадини ошириш мумкин”, дея қўшимча қилди президент.
