Саида Мирзиёева Қатар амири билан учрашди

Саида Мирзиёева Қатар амири билан учрашди

Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Доҳага ташрифи давомида Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан учрашди.

 

«Унга президент Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказдим», — деб ёзди Саида Мирзиёева ўзининг Telegram каналида.

«Ўзбекистон ва Қатарни дўстона ҳамда юксак ишончга асосланган ришталар боғлаб туради, бу ҳамкорлик йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Мулоқот чоғида ўзаро алоқаларни янада кенгайтириш ва янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалаларини муҳокама қилдик. Шубҳасиз, мамлакатларимиз ўртасида муштарак манфаатлар ҳамда янги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун улкан имкониятлар мавжуд», — дея қўшимча қилди Саида Мирзиёева.

Дўстларингизга ҳам юборинг: