Ўзбекистон аҳолисининг 62%и ижтимоий тармоқлар туфайли уйқуси бузилаётганини маълум қилди
Opinions тадқиқотлар маркази сўровига кўра, респондентларнинг ҳар уч нафардан бири интернетда керагидан ортиқ қолиб кетишини тан олган.
Тармоқларда кунига 2 соатдан кўп вақт ўтказадиганлар орасида нафақадагилар (54%) ва уй бекалари (43,7%) ёшларга нисбатан етакчилик қилмоқда.
Бу кўрсаткич талабаларда 32,7, мактаб ўқувчиларида эса 27,3 фоизга тенг бўлиб чиқди.
Энг кўп фойдаланиладиган платформа эса Telegram (88,9%) деб топилди.
