Эрон АҚШ билан имзоланган меморандумга содиқ қолади

Эрон АҚШ билан имзоланган меморандумга содиқ қолади

Эрон президенти Масъуд Пезешкиан Теҳрон 17 июнь куни АҚШ билан имзолаган ўзаро англашув меморандуми шартларини бажаришга тайёр эканини билдирди.
Пезешкианнинг таъкидлашича, музокаралар жараёнида турли келишмовчиликлар юзага келиши мумкин. Уларни ҳал этиш учун томонлардан сабр-тоқат, босиқлик ва ўзаро бағрикенглик талаб этилади.

Эрон президенти АҚШ ва Исроилнинг Эронга нисбатан сиёсати танқид қилди. Шунингдек, у Теҳрон ядровий қурол ишлаб чиқишга интилмаётганини таъкидлаб, бундай қурол яратиш диний нуқтаи назардан ҳам тақиқланганини айтди.

Пезешкиан АҚШни Эроннинг ички ишларига аралашишда ҳам айблади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: