Миср Исроилни 7-октябрь ҳужумидан олдин бир неча бор огоҳлантирган эди – The Wall Street Journal
The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Миср ҲАМАСнинг 2023-йил 7-октябрдаги ҳужумидан олдин Исроилни бир неча бор огоҳлантирган, жумладан, Миср разведка хизмати раҳбари Аббос Комил ҳужумдан бир неча кун олдин Бош вазир Бинямин Нетаняхуга қўнғироқ қилган. Миср июн ва сентябрь ойларида ҳам олдиндан огоҳлантиришлар берган. Хабарлар ҳужумдан тахминан 48 соат қолгунга қадар давом этган.
Нетаняху ўзига шахсан олдиндан огоҳлантиришлар келиб тушганини рад этиб, Исроил хавфсизлик бошлиқлари уни тўғри тарзда огоҳлантирмаганини даъво қилиб келади. Бу эса Нетаняхунинг ўзи айнан шу нарсани хохлаган деган шубҳаларга олиб келади. Аввалроқ, БАА ҳам Нетаняҳуни ҲАМАСнинг 7 октябрдаги ҳужуми ҳақида бир неча кун олдин огоҳлантирганини хабар қилган эдик.
