Польша Patriot ишлаб чиқариш заводини ўз ҳудудида жойлаштиришни таклиф қилди
Польша Patriot ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари учун ракеталар ишлаб чиқарувчи заводни ўз ҳудудида жойлаштиришни таклиф қилди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири ўринбосари Магдалена Собковяк-Чарнецкая маълум қилди.
«Агар шундай заводни Украинада қуриш режалаштирилаётган бўлса, биз унинг ўрнига корхонани Польшада — «хавфсиз ҳудуд» деб аталадиган жойда барпо этишни таклиф қилдик», — деди у.
Польша томонининг айтишича, бундай лойиҳа Украина АҚШдан Patriot ракеталарини ишлаб чиқариш учун тегишли лицензия олган тақдирда амалга оширилиши мумкин.
