Жанубий Кореяда робот-ўргимчак пайвандлаш ишларига жалб қилинди
Daedong Robotics компанияси яратган робот иш жойига мустақил етиб боради, пол, девор ва шифт бўйлаб ҳаракатлана олади ҳамда инсон учун кириш қийин бўлган жойларда пайвандлаш ишларини бажаради.
Робот 30 кг гача юкни ташиши мумкин. Ҳозирда у Жанубий Кореядаги кемасозлик корхоналарида ишламоқда.
