Танишинг: Оқ уйда янги кадр

Танишинг: Оқ уйда янги кадр

Трампнинг янги матбуот котиби ёрдамчиси қурол билан тушган сурати сабабли муҳокамалар марказида.

24 ёшли Бени Рэй Хармони АҚШ президенти Дональд Трампнинг матбуот хизмати жамоасига қўшилди. Оқ уй матбуот котиби ўринбосари Анна Келли уни MAGA ҳаракатининг ишончли овози деб атаб, янги лавозимида жамоага муносиб қўшимча бўлишини айтди.

📸 Хармони аввал журналист сифатида ишлаган. У 2021 йилда милтиқ билан, Жо Байденга нисбатан ҳақоратомуз ёзув туширилган футболкада суратга тушгани ҳақидаги эски фото ижтимоий тармоқларда яна тарқалди.

Маълумотларга кўра, сурат дастлаб 2021 йил ноябрь ойида республикачи сиёсатчи Жером Беллнинг Instagram аккаунтида пайдо бўлган. Ўша вақтда Хармони унинг сайлов кампаниясида жамоатчилик билан алоқалар бўйича директор бўлиб ишлаган.

📺 Хармони аввал Real America’s Voice телеканалида Оқ уй мухбири бўлган. Шунингдек, у Turning Point USA бошловчиси Жек Пособец учун продюсерлик қилган ва республикачи сиёсатчилар Пол Госар ҳамда Мэтт Гетц билан боғлиқ жамоатчилик билан алоқалар ишларида қатнашган.

Хармони 2 октябрь куни Трамп маъмуриятида ишлашини маълум қилган. Оқ уй эса унинг тажрибасини ҳимоя қилиб, янги лавозимида президентнинг жамоатчилик билан алоқалар жамоасига фойдали бўлишини таъкидлаган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: