Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди
Қирғизистон Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, ушбу хизмат фақат турмуш ўртоғи вафот этган эр ёки хотин учун. Банд қилинадиган жой аввал вафот этган жуфти ёнида бўлиши керак. Участкани банд қилиш ўн йил давомида 20 миллион сўмга тушади.
2026 йил 9 октябрь ҳолатига кўра, тўрт киши бундай имкониятдан фойдаланиб бўлган. Бу ҳақда «24KZ» нашри 24.kg маълумотларига таяниб хабар берди.
