Киев мэри шаҳар аҳолисини қишда пойтахтни тарк этишга чақирди
Виталий Кличко Киевдаги ҳозирги вазиятни ҳаёт-мамот ва омон қолиш масаласи деб баҳолади.
Россиянинг тизимли зарбалари оқибатида шаҳарда оммавий электр ва сув таъминоти узилиб, жамоат транспорти, жумладан, метро фаолияти тўхтаб қолган.
Мэр вазият янада оғирлашиши мумкинлигидан огоҳлантириб, имкони бор аҳолидан шаҳар ташқарисидаги танишлари ёки қариндошлариникига кетишни сўрамоқда.
