Тони Кроос Роналдуни танқид қилганларга жавоб қайтарди

Тони Кроос Роналдуни танқид қилганларга жавоб қайтарди

Германия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдуни ҳимоя қилди.

Сўнгги вақтларда 41 ёшли футболчининг Португалия миллий терма жамоаси сафидаги ўйинлари танқидларга сабаб бўлмоқда.

Кроос эса собиқ клубдошининг ҳали ҳам юқори савияда ҳаракат қилаётганини таъкидлади.

«Криштиану асосий таркибда машҳур исми туфайли ўйнамаяпти. У ҳозиргача жарима майдончасидаги энг яхши ҳужумчи бўлиб қолаётгани учун асосий таркибда майдонга тушмоқда», — дея Крооснинг сўзларини келтиради Madrid Xtra ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Эслатиб ўтамиз, Тони Кроос ва Криштиану Роналду 2014–2018 йиллар давомида «Реал» сафида биргаликда тўп сурган.

Улар шу даврда кетма-кет уч марта УЕФА Чемпионлар лигаси ғолибига айланган.

Роналду ҳозиргача Португалия терма жамоаси тарихида энг кўп ўйин ўтказган ва энг кўп гол урган футболчи сифатида рекордни сақлаб келмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: