Зеленский Трампни Украина билан музокаралар пайтида Путин билан келишувга эришганликда айблади

Зеленский Трампни Украина билан музокаралар пайтида Путин билан келишувга эришганликда айблади

Украина Президенти Владимир Зеленский АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Россия етакчиси Владимир Путин билан жаҳон бозорларига дизель ёқилғиси етказиб бериш бўйича келишувини ноҳақлик ва шериклик тамойилларига зид деб таърифлади.

Зеленский бу баёнотни журналистлар билан суҳбатда айтиб ўтди.

Украина Президенти ўз мамлакати делегацияси ҳозирда Америка томони билан музокаралар олиб бориш учун Флорида штатига икки кунлик ташриф билан бораётганини эслатди.

Унинг сўзларига кўра, музокараларнинг асосий мақсади урушни тугатиш ёки ҳеч бўлмаганда сулҳга эришишдир.

Зеленскийнинг фикрича, дастлаб энергетика инфратузилмасига ҳужумларни тўхтатиш бўйича келишувга эришиш мумкин.

«Бу бизнинг халқимиз ва оилаларимиз учун жуда муҳим. Бизнинг делегациямиз Флоридада Америка томони билан музокаралар олиб бораётган бир пайтда, АҚШ Президенти ушбу уруш ва тажовузкорликнинг етакчиси Кремль раҳбари билан музокаралар олиб бормоқда», деди Зеленский.

Украина Президентининг сўзларига кўра, Трамп ва Путин ўртасида Россия дизель ёқилғисини экспорт қилишга рухсат бериш тўғрисидаги келишув Москвага Украинага қарши урушни давом эттириш учун қўшимча маблағ олиш имконини беради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: