Винисиус «Реал»нинг Мбаппени «Олтин тўп» учун қўллаб-қувватлаётганидан норози — The Athletic
Мадриднинг «Реал» клуби қанот ҳужумчиси Винисиус Жуниор жамоа раҳбарияти Килиан Мбаппени «Олтин тўп» мукофоти учун фаол қўллаб-қувватлаётганидан норози бўлиши мумкин.
Бу ҳақда The Athletic нашри хабар бермоқда.
«Кийиниш хонасида ҳамма буни кўриб турибди ва муҳокама қилмоқда.
Клубда «Олтин тўп» Мбаппега насиб этади, деб ҳисоблашмоқда. «Реал» ҳақиқатан ҳам рақобатчиларга жуда кучли босим ўтказмоқда», — деди The Athletic манбаси.
Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор ва Килиан Мбаппе 2026 йилги «Олтин тўп» мукофотига номзодлар рўйхатига киритилган.
Мукофотни топшириш маросими 26 октябрь, душанба куни Лондон шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Бу тарихдаги юбилей — 70-маросим бўлади.
Ғолиб ФИФА рейтингидаги энг яхши 100 та мамлакат вакиллари бўлган 100 нафар журналистнинг овоз бериш натижаларига кўра аниқланади.
