Гватемалада 15 ёшли қиз ўз дафн маросими вақтида тобутда ҳушига келди

Гватемалада 15 ёшли қиз ўз дафн маросими вақтида тобутда ҳушига келди

Гватемалада қариндошлари вафот этган деб ҳисоблаган 15 ёшли Юлейди Ишкотояк дафн олдидан ўтказилаётган видолашув маросими вақтида кутилмаганда ҳушига келди. Маҳаллий TV SAC телеканали хабар беришича, қиз онаси унинг кўзларини очиб, ҳаракатлана бошлаганини пайқамагунча, тахминан саккиз соат тобутда ётган.

«Юрагим қаттиқ оғрий бошлади. Кўкрагимда оғирлик ҳис қилдим, кейин эса ҳушимни йўқотдим», — деди қиз.

Отаси уни шифохонага олиб боришга уринган, аммо йўлда қизининг нафас олаётганини ва томир уришини сезмаган. Қиз вафот этди, деб ўйлаган ота шифокорларга мурожаат қилиш ўрнига тобут сотиб олиб, уни уйга олиб келган.

Видолашув маросимига қариндошлар, қўшнилар ва маҳаллий черков жамоаси аъзолари йиғилган.

Тахминан саккиз соат ўтгач, онаси тобутнинг ойначаси орқали қизининг ҳаракатланаётганини кўрган. Йиғилганлар тобут қопқоғини очиб, қизга ташқарига чиқишга ёрдам беришган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Юлейди ҳушида бўлган ва сув сўраган.

Қизнинг отаси юз берган воқеани «мўъжиза» деб атаган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: