Майкл Жорданнинг «Сўнгги рақс» фильмидаги формаси рекорд нархга сотилди

Майкл Жорданнинг «Сўнгги рақс» фильмидаги формаси рекорд нархга сотилди

Афсонавий америкалик баскетболчи Майкл Жорданнинг 1998 йилги Миллий баскетбол ассоциацияси финалидаги формаси тарихда учинчи марта 10 миллион доллардан ортиққа сотилди.

Hunt Auctions портали бу ҳақда хабар берди. Хабарга кўра, «Чикаго Буллз» ва «Юта Джазз» сериясининг 2-ўйинида Жорданнинг имзоси қўйилган форма рекорд даражадаги 14 миллион долларга сотилди.

Жорданнинг «Чикаго»га серияни (1:1) дуранг ўйнашга ёрдам берган қизил формасини кўчмас мулк инвестори, майамилик бизнесмен Рон Фирман сотиб олди. 2022 йилги сериянинг 1-ўйинидаги форма 10,1 миллион долларга, 3-ўйиндаги форма эса сентябрь ойи охирида кимошди савдосида деярли 12,3 миллион долларга сотилди.

Рекорд нарх Нью-Йорк Янкиз бейсболчиси Бейб Рутнинг 1932 йилги Жаҳон сериясининг 3-ўйинидаги формасига (2024 йилда 24,12 миллион доллар) тегишли.

Жордан «Буллс» билан олти карра НБА чемпиони, икки карра Олимпия ўйинлари олтин медали совриндори, Шон-шараф залига аъзо ва лига тарихидаги энг сермаҳсул тўпурарлардан бири бўлган. Жордан олтинчи НБА чемпионлигини қўлга киритган 1997–98 йилги мавсум жамоа ҳақидаги «Сўнгги рақс» ҳужжатли сериалининг мавзуси бўлиб, у 2020 йилда эфирга узатилган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: