Мерц Украинага ёрдамни кўпайтиришга чақирди

Мерц Украинага ёрдамни кўпайтиришга чақирди

Германия канцлери Фридрих Мерц Россия зарбалари кучаяётган бир пайтда, Украинанинг қишдан чиқиб олиши учун унга бериладиган ёрдамни ошириш зарурлигини маълум қилди.

Мерц бу ҳақда ЕИ Кенгаши йиғилиши бошланишидан олдин журналистларга баёнот берди.

«Мен бу қишда ва келгуси йилда Украинага ёрдам бериш учун қўлимиздан келган барча ишларни қилиш тарафдори бўлиб чиқдим. Украинани узоқ муддатли қўллаб-қувватлаш учун маблағлар ҳажмини яна бир бор оширишимизга тўғри келади», – деди Мерц.

У Киевни қўллаб-қувватлаш нафақат Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга, балки унинг сўзларига кўра, Россия томонидан босимга учраётган Европа сиёсий тартиботини ҳимоя қилишга ҳам қаратилганини таъкидлади.

Қайд этиш лозимки, Украина Президенти Владимир Зеленский 16 октябрь куни Брюсселда Европа етакчиларининг учрашувида иштирок этади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: