Саида Мирзиёева Туркиянинг «Байкар» компаниясида бўлди

Саида Мирзиёева Туркиянинг «Байкар» компаниясида бўлди

 

У юқори технологиялар, хусусан, мудофаа саноати соҳасидаги илғор лойиҳалар билан танишди.

 

«Бундай ютуқлар замирида кўп йиллик илмий изланишлар, иқтидорли муҳандисларнинг меҳнати ҳамда миллий технологияларни ривожлантиришга киритилган инвестициялар турибди.

 

Туркиянинг бу борадаги тажрибаси Ўзбекистон учун ҳам муҳим амалий аҳамиятга эга. Мутахассисларимиз ўртасида тажриба алмашиш ҳамда технологик лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш учун имкониятлар борлигини кўрмоқдаман», — деб ёзди Президент администрацияси раҳбари.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: