Покистонда мактаб томи қулаб тушди: ҳалок бўлганлар сони 35 нафарга етди

Покистонда мактаб томи қулаб тушди: ҳалок бўлганлар сони 35 нафарга етди

Покистоннинг Пешовар шаҳрида мактаб томининг қулаб тушиши оқибатида 35 киши, жумладан, 34 нафар бола ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди. 45 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда «Жео ТВ» фавқулодда хизматлар маълумотларига таяниб хабар берди.

Фожиа 15 октябрь куни содир бўлган. Ҳалок бўлган болаларнинг аксарияти 13 ёшга тўлмаган. Қутқарув ишлари тўрт-беш соат давом этган.

Полиция маълумотига кўра, мактаб томи сифатсиз қурилган бўлиши мумкин. Бино аҳоли зич яшайдиган ҳудудда жойлашгани ва тор кўчалар қутқарув ишларини қийинлаштирган. Ҳодиса вақтида мактабда 110 нафар ўқувчи бўлган.

Фожиа юзасидан жиноий тергов бошланган. Мактаб эгаси ҳибсга олинган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: