Green Card учун аризалар қабули 1 ноябрдан бошланиши кутилмоқда

Green Card учун аризалар қабули 1 ноябрдан бошланиши кутилмоқда

АҚШ федерал суди Давлат департаментига кечиктирилган DV-2027 Green Card лотереясини ўтказиш мажбуриятини юклади.

📌 Суд қарорига кўра, аризалар қабули 1 ноябрдан кечиктирмай бошланиши ва 30 кун давом этиши, ғолиблар эса 3 декабргача эълон қилиниши белгиланган.

Бу йил иштирокчилардан 1 доллар тўлов ва амал қилиш муддати тугамаган хорижга чиқиш паспортининг электрон нусхаси талаб қилиниши айтилмоқда.

Ариза топширишнинг аниқ санаси ва тартиби АҚШ Давлат департаменти томонидан расман эълон қилинади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: