Россияликларнинг маълумотлари четда сақланиши мумкин

Россияликларнинг маълумотлари четда сақланиши мумкин

Яндекс дата-марказларига Украинанинг ҳужумлари ортидан россияликларнинг маълумотлари четда сақланиши мумкин.

Россиядаги дата-марказларга қилинаётган дрон ҳужумлари сабабли Интернет-савдо компаниялари ассоциацияси ҳукуматдан россияликларнинг шахсий маълумотларини “дўст мамлакатлар”да сақлашга рухсат беришни сўради.

Бу ташаббус, компанияларга Россияда дата-марказларнинг ишлашини тиклаш имкони бўлмаган тақдирда, муҳим аҳамиятга эга бўлган тизимларни вақтинчалик хорижий захира маълумотлар марказларида жойлаштиришга имкон берадиган махсус ҳуқуқий режимни жорий этишни назарда тутади.

Маълумот учун, Россияга “дўст мамлакатлар” рўйхатига Марказий Осиё минтақасидан Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон киритилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: