Вэнс: «АҚШ армиясининг Ҳормуз бўғозидаги мавжудлиги бензин нархининг ошишига тўсқинлик қилмоқда»
Агар АҚШ ҳарбийлари Ҳормуз бўғозига жойлаштирилмаганида, АҚШда бензин нархи бир неча баравар юқори бўлар эди.
Бу ҳақда АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс CBS телеканалига берган интервьюсида шундай деди.
«АҚШда бензин нархи жуда юқори. Агар АҚШ денгиз флоти Ҳормуз бўғози орқали нефть ва газ транзитини таъминламаса, улар уч баравар юқори бўлар эди», деб таъкидлади Вэнс.
Унинг қўшимча қилишича, агар АҚШ ҳарбийлари Ҳормуздан чиқиб кетса, энергия нархлари кескин кўтарилади.
АҚШ вице-президенти шунингдек, Вашингтон ҳозирда барқарор энергия таъминоти занжирларини сақлаб қолиш ва Теҳрондан ядровий дастурини чеклаш бўйича аниқ мажбуриятларни олишга интилаётганини таъкидлади.
