Шифокор ва ҳамшираларнинг ойлиги аҳолининг фикрига боғлиқ бўлади
Келгуси йилдан бошлаб юрак, кўз ва қон касалликларини даволашда 10 та сунъий интеллект тизими ишга туширилади.
Ҳар бир шифохона ва поликлиника фаолиятига эса фуқароларнинг ўзи баҳо беради, ходимларнинг маоши шунга қараб белгиланади.
Шунингдек, таҳлиллар, гемодиализ ва физиотерапия каби тиббий хизматлар хусусий тадбиркорлардан сотиб олинади. Ихтисослашган марказ раҳбарлари бир йиллик шартнома асосида ишлайди ва йил якунида жамоатчилик олдида ҳисобот беради.
