Тошкентда 5-қаватдан тушиб кетган 10 ёшли боланинг аҳволи ҳақида маълумот берилди
Шифокор маълумотига кўра, бола шифохонага оғир аҳволда олиб келиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.
Текширувда унда бош мия чайқалиши, ҳар икки ўпка ва буйракнинг лат ейиши, чап қўл елка суяги ҳамда ўнг сон суягининг силжиш билан синиши аниқланган.
Ҳозирда боланинг аҳволи барқарор, ўртача оғирликда баҳоланмоқда.
