Фарғонада Chery уриб юборган велосипедчи вафот этди
Фарғона вилоятининг Қўштепа туманидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида велосипедчи вафот этди.
Вилоят ЙҲХБ матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳодиса 13 ноябрь куни соат 20:40 ларда “Намуна” МФЙ ҳудудидан ўтувчи автомобил йўлининг 5-километрида содир бўлган. Chery Tiggo 2 Pro русумли автомобил ҳайдовчиси йўлнинг белгиланмаган қисмида ҳаракатланаётган велосипедчини уриб юборган.
Оқибатда велосипедчи оғир тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, у вафот этган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
