Ғазода 70 нафар фаластинликнинг жасади дафн этилди

Ғазода 70 нафар фаластинликнинг жасади дафн этилди

Ғазо сектори аҳолиси вайрон бўлган турар жой бинолари харобалари остида қолиб кетган ва кейинчалик топилган 70 нафар фаластинликнинг жасади билан видолашди.
Маълум қилинишича, уларнинг жасад қолдиқлари анклавнинг шимолидаги Ас-Сафтавий ҳудуди ва унга қўшни маҳаллаларда, қарийб уч йил аввал Исроил зарбалари оқибатида вайрон бўлган бинолар вайроналари остидан олиб чиқилган.

Маросим Ал-Маҳабба масжиди ҳузурида ўтказилди. Шундан сўнг марҳумларнинг жасад қолдиқлари шаҳар кўчалари бўйлаб олиб ўтилди ва Ал-Фалужа қабристонидаги умумий қабрларга дафн этилди.

Суд-тиббиёт лабораториялари ҳамда ДНК экспертизаси учун зарур ускуналар мавжуд эмаслиги сабабли қутқарувчилар ва марҳумларнинг яқинлари тахминан 60 нафар шахснинг кимлигини фақат кийим-кечак парчалари ва сақланиб қолган шахсий буюмлар орқали аниқлашга муваффақ бўлган.

Фуқаро мудофааси хизмати баҳоларига кўра, Ғазо сектори бўйлаб вайрон бўлган бинолар харобалари остида ҳануз минглаб ҳалок бўлган инсонларнинг жасадлари қолмоқда.

Оғир махсус техника етишмаслиги эса қидирув-қутқарув ишларини жиддий қийинлаштирмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: