Хитой Bloomberg журналистини ноқулай саволи учун саммитдан четлатди. Савол нима эди?
Хитой ҳукумати Bloomberg ахборот агентлиги мухбирининг АҚШ президенти Дональд Трамп, Хитой раҳбари Си Цзиньпин ва Россия президенти Владимир Путин иштирокидаги уч томонлама учрашувда қатнашишига тақиқ қўйди. Бунга журналистнинг аввалги Nvidia раҳбари Женсен Хуанг ҳақида берган саволи сабаб бўлгани айтилмоқда.
Маълумотларга кўра, Трамп ва Си Цзиньпин учрашуви давомида журналист АҚШ президентига: «Жаноб президент Трамп, Женсен Хуанг АҚШга нисбатан садоқатсизлик қилдими?» — дея мурожаат қилган.
Ушбу савол Хуангнинг Хитой жосуслигида гумон қилинаётган аёл билан яқин муносабатлари ҳақидаги даъволарга ишора сифатида талқин қилинган.
АҚШ журналистлари гуруҳи тарқатган маълумотларга кўра, шундан сўнг Хитой томони Bloomberg мухбирининг Трамп, Путин ва Си Цзиньпин иштирокидаги уч томонлама саммитга киритилмаслигини билдирган.
Ўз навбатида, Оқ уй журналистнинг тадбирда иштирок этиш ҳуқуқини ҳимоя қилиб, Хитой расмийларидан унга учрашув залига қайта киришга рухсат беришни талаб қилган. Бироқ АҚШ томонининг уринишлари натижа бермаган.
Америка ОАВлари хабарига кўра, Bloomberg мухбири саммит ўтказилаётган зал ташқарисида қолишга мажбур бўлган.
