Жанубий Кореяда 10 йил ичида илк марта вабо касаллиги қайд этилди

Жанубий Кореяда 10 йил ичида илк марта вабо касаллиги қайд этилди

Корея Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш агентлиги соғлиқни сақлаш расмийлари вабо касаллиги ҳолатини тасдиқлаганини маълум қилди.

Ноябрь ойи бошида бир бемор жануби-шарқдаги Чангвон порт шаҳридаги шифохонанинг тез ёрдам бўлимига мурожаат қилган эди. Бемор сешанба куни тузалиб, ўшанда уйига жавоб юборилган.

Тиббиёт ходимлари ҳозирда инфекция манбасини ва бемор ким билан алоқада бўлганини аниқлашга ҳаракат қилмоқдалар.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: